ISBN&ISSN и ББК&УДК

ISBN&ISSN тўғрисида маълумот

ISBN (International Standard Book number)  китобнинг халқаро  стандарт тартиб рақами. У бутун жаҳонда нашр этиладиган ҳар бир китобни муайян тартибда белгилашга мўлжалланган бўлиб, китоб савдосини такомиллаштириш ва китобларни тарқатишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Халқаро китоб савдоси билан шуғулланувчиларнинг электрон катологларидаги китобларга оид маълумотлар ҳам ISBN асосида яратилади.

ISSN (International Standard serial number)даврий нашрларга (газета, журнал, бюллетен, ахбортнома, йилномалар,электрон нашр, серияли нашр, каталогва бошқ.) халқаро  стандарт тартиб рақами.Ҳар бир даврий нашр учун ноёб аниқлагич бўлиб, туркум нашрларнинг чиқиш  маълумотларининг мажбурий унсури ҳисобланади.

ISBN ваISSN бутун жаҳонда тан олинган қисқа, содда, машина ўқий оладиган идентификациялаш рақами бўлиб, дунёда чиқарилган барча китоб ва даврийнашрларни ягона тарзда белгилашга мўлжалланган.

ISBN ва ISSN рақамларини олиш учун қуйидаги “ISBN,ISSN, КБК” ларни  қандай олиш мумкин” таянчга қаралсин.

 

Кутубхона-Библиографик классификацияси тўғрисида маълумот

КБК фанларни классификацияси учун мўлжалланган жадвал. Унинг асосий вазифаси чоп этилган нашрни маъносини очиб бериш ва ахборот-кутубхона ресурсидан фойдаланишни енгиллаштириш. Шунингдек, нашриёт ходимларига Ўзбекистон нашриётларидан чиқаётган янги нашрларга КБК индексини олиш учун зарур.

КБК индексини олиш учун қуйидаги таянчга қаралсин “ISBN, ISSN, КБК” ларни  қандай олиш мумкин.